ЖЧ-2026 саралаши. Бельгия Қозоғистонда дуранг ўйнади
Мундиал масаласи сўнгги турга қолди.
ФОТО: Getty images
Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши баҳслари давом этмоқда.
J гуруҳи пешқадами Бельгия сафарда Қозоғистон билан дуранг ўйнади. Мезбонлар сафида Сатпаев ҳисобни очди. Меҳмонларнинг ягона голи Ванакен томонидан киритилди.
Шу тариқа, бельгияликлар мундиал йўлланмаси масаласини сўнгги турга қолдирди.
Руди Гарсия жамоаси охирги турда ўз уйида Лихтенштейнни мағлуб этса, жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритади.
ЖЧ-2026 саралаши. Европа
J гуруҳи. 9-тур
Қозоғистон — Бельгия 1:1
Голлар: Сатпаев (9) — Ванакен (48).
Розикжон Султонмуродов
Журналист