ЖЧ-2026 саралаши. Қатар БААни мағлуб этиб, мундиалнинг 24-иштирокчисига айланди
Қатар миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида БАА билан ўзаро тўқнаш келди ва якунда 2:1 ҳисобига ғалаба қозониб, мундиалга йўлланма олди.
Қатарликлар сафида Беалем Ҳухи 49-дақиқада, Педро Мигел эса 74-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. БААнинг ягона жавоб тўпи эса 90+8-дақиқада Султон Адил Ал-Амирий томонидан киритилди.
Шу тариқа, Хулен Лопетеги бошқарувидаги Қатар 4 очко жамғариб, «A» гуруҳида биринчи ўринни эгаллади ва ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритди.
БАА эса гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ҳамда плей-офф босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
ЖЧ-2026 саралаши, Осиё қитъаси
Қатар — БАА 2:1
Голлар: Ҳухи (49), Педро Мигел (74) – Ал-Амирий (90+8).
Қатар – Абуада, Алои (Салмон, 71), Педро, Коуки (Лукас Мендес, 62), Бурайк, Эдмилсон, Мадибо, Будиаф, Афиф, Маннаи, Алмоаз (Сория, 61).
БАА – Эйса, Зухир (Перейра, 59), Пимента, Куадио, Мелони, Канедо (Одил, 68), Нодир, Амарал (Суҳайл, 68), Солих (Менезес, 69), Хименес, Кайо Лукас.