locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026 саралаши. 5 та тўп киритилган баҳсда Португалия иродали ғалабани қўлга киритди

Варга дублга эришди, Роналду 943-голини пеналтидан урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026 саралаши. 5 та тўп киритилган баҳсда Португалия иродали ғалабани қўлга киритди
Photo: gettyimages

Жаҳон чемпионати 2026 саралаш босқичи Европа қитъаси ўйинлари доирасидаги Венгрия ҳамда Португалия жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтди.

Кескин курашларга ва голларга бой тарзда кечган баҳсда португалияликлар ирода намоён этиб, 2:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Криштиану Роналду фаолиятидаги 943-голини рақиб дарвозасига киритди. Венгриянинг 2 голига эса Варга муаллифлик қилди. Шунингдек, Бернарду Силва ҳамда Жоау Канселу ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишди.

ЖЧ-2026. Саралаш. Европа
Венгрия - Португалия 2:3
Голлар: Варга (21, 84), Бернарду Силва (36), Роналду (пен. 58), Канселу (86).
Венгрия — Тот (Этвеш, 60), Керкез (Дардаи, 90), Салай, Орбан, Него, Над (Лукач, 60), Стайлз (Виталис, 81), Собослай, Тот, Болла (Кубер, 90), Варга.
Португалия — Кошта, Мендеш, Диаш, Невеш, Канселу, Ж.Невеш (Феликс, 79), Витинья (Силва, 87), Фернандеш (Тринаку, 66), Силва, Нету (Палинья, 79), Роналду (Рамуш, 87).
Огоҳлантиришлар: Варга (56), Ж.Невеш (77), Палинья (90+5).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг