locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026 реклама паузалари Бекҳамга катта даромад олиб келади

ЖЧ-2026 АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида ўтказилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англия терма жамоаси собиқ сардори ва “Интер Майами” клуби ҳаммуаллифи Девид Бекҳам ЖЧ-2026 вақтида реклама орқали катта даромад олиши кутилмоқда.

Daily Mail хабарига кўра, Бекҳам мундиал давомида намойиш этилаётган реклама кампаниялари ҳисобига тахминан 19 млн фунт ишлаб топади.

Бунга турнир ўйинларидаги реклама паузалари, шунингдек, иссиқ об-ҳаво сабаб жорий этилган “сув ичиш танаффуслари” ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

Бекҳам ҳозирда бир нечта йирик халқаро брендларнинг реклама кампанияларида иштирок этмоқда. Шу сабабли ЖЧ-2026 унинг бизнес даромадлари учун ҳам муҳим турнирга айланган.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида ўтказилмоқда. Турнир 11-июн куни бошланган ва 19-июл куни якунланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг