ЖЧ-2026 ғолиблиги учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди — Polymarket
Унга кўра, Франция фаворит бўлиб турибди.
ФОТО: Getty Images
Турли воқеалар содир бўлиш эҳтимолини баҳолашга ихтисослашган Polymarket сайти Жаҳон чемпионати ғолиблиги учун курашни давом эттираётган 8 та терма жамоанинг чемпионлик имкониятларини фоизларда баҳолади.
Платформа таҳлилларига кўра, Франция терма жамоаси мусобақанинг бош фаворити бўлиб турибди.
Чорак финал баҳслари олдидан французларнинг бош совринни қўлга киритиш имконияти 33 фоизга баҳоланган. Амалдаги чемпион Аргентина 21 фоиз билан иккинчи, Испания эса 19 фоиз кўрсаткич билан учинчи ўриндан жой олган.
Polymarket талқинига кўра чорак финалчиларнинг чемпионлик имкониятлари қуйидагича тақсимланган:
- Франция — 33%
- Аргентина — 21%
- Испания — 19%
- Англия — 16%
- Норвегия — 6%
- Марокаш — 3%
- Бельгия — 2%
- Швейцария — 2%
Насрулло Каримов
Журналист