locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026 очилиш маросимида Ўзбекистон байроғи намойиш этилди

Шу тариқа, 2026 йилги Жаҳон чемпионати бошланди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Мексика пойтахти Мехикодаги муҳташам «Ацтека» стадионида 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда мусобақада иштирок этувчи барча мамлакатлар қаторида Ўзбекистон байроғи ҳам майдонга олиб чиқилди.

Турнирнинг асосий босқичида 48 та терма жамоа иштирок этаётган бўлиб, улар 4 тадан 12 та гуруҳга бўлинган. Мусобақага мезбонлик қилаётган уч мамлакат (АҚШ, Канада, Мексика) турнирда тўғридан-тўғри қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган, қолган жамоалар эса саралаш босқичидан ўтиб келишди.

Гуруҳ босқичи ўйинлари 11 июндан 27 июнга қадар давом этади. Унда жамоалар бир даврали тизимда ўзаро баҳс олиб боришади (ҳар бир терма жамоа учтадан ўйин ўтказади). Плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан иккитадан энг яхши жамоа ҳамда учинчи ўринни эгаллаган энг кучли 8 та терма жамоа йўл олади. Мусобақа давомида жами 104 та учрашув ўтказилади ва бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги мутлақ рекорд кўрсаткичдир.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг