locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Нидерландия Тунисны мағлубиятга учратиб, гуруҳда 1-ўринни эгаллади

Ўйинда жами 4 та тўп дарвозалардан жой олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Нидерландия Тунисны мағлубиятга учратиб, гуруҳда 1-ўринни эгаллади
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
25.06.2026, Як.
Тунис
1
Нидерландия
3

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида Тунис ҳамда Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Бахсда нидерландияликлар 3:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Учрашув тақдири асосан биринчи бўлимдаёқ ойдинлашди. Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ Тунис терма жамоаси аъзоси Элиес Схири ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиб, жамоасини қийин аҳволга солди. 7-дақиқада Виржил ван Дейкнинг узатмасидан сўнг Браян Броббей рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда Тунис терма жамоаси вазиятни ўнглашга қаттиқ киришди. Бунинг натижасида учрашувнинг 54-дақиқасида Ҳазем Мастури рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобдаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Аммо 62-дақиқада Ян Пол ван Хекке европаликларнинг учинчи голини киритди.

Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг Нидерландия «F» гуруҳида пешқадамга айланиб, Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига йўл олди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг