ЖЧ-2026. Колумбия Конгони мағлуб этди
Ўзбекистон кейинги босқичга чиқиш имконини сақлаб қолди.
ФОТО: Getty images
2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг навбатдаги учрашувида Колумбия ва Конго ДР терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.
"К" гуруҳидан ўрин олган беллашув Мексиканинг Сапопан шаҳридаги «Акрон» стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда Колумбия терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ягона гол 76-дақиқада колумбиялик ҳимоячи Даниэль Муньос томонидан киритилди. Конго посбони эса ўйин давомида бир нечта сэйвлар намойиш этиб, ҳисоб йирик кўриниш олишига йўл қўймади.
Икки турдан сўнг Колумбия 6 очко билан К гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўринда 4 очко билан Португалия жойлашган. Конго 1 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Жаҳон чемпионати-2026. К гуруҳи, 2-тур
Колумбия — Конго ДР — 1:0
Гол: Даниэль Муньос, 76.