locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Кабо-Верде сенсация қайд этишда давом этади. Бу сафар Уругвай билан дуранг

Натижада ҳар икки жамоа ҳам очколари сонини 2 тага етказиб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Кабо-Верде сенсация қайд этишда давом этади. Бу сафар Уругвай билан дуранг
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
21.06.2026, Як.
Уругвай
2
Кабо-Верде
2

Жаҳон чемпионати H гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Уругвай ва Кабо-Верде терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

21-дақиқада «Краснодар» ва Кабо-Верде терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Ленини ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Ҳимоячи Максимилиано Араухо 44-дақиқада жавоб тўпини киритди. Ярим ҳимоячи Агустин Каноббио 45+6-дақиқада Уругвай терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 61-дақиқада оролликлар ҳужумчиси Элио Варела ўйиндаги ҳисобни тенглаштирди.

Натижада ҳар икки жамоа ҳам очколари сонини 2 тага етказиб, плей-офф йўлланмасига эга чиқиш имкониятини сақлаб қолди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги, 3-турида Уругвай Испания билан, Кабо-Верде эса Саудия Арабистони билан ўйнайди, иккала учрашув ҳам 27 июнь куни бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг