locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритган 32 жамоа номи маълум бўлди

2026 йилги Жаҳон чемпионатида илк марта 48 терма жамоа иштирок этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритган 32 жамоа номи маълум бўлди
ФОТО: Getty images

Португалия ва Норвегия саралашнинг сўнгги баҳсида ғалаба қозониб, мундиал йўлланмасига эга бўлишди.

Натижада ЖЧга чиққан жамоаларнинг сони 32 тага етди. Олдинроқ турнирга қуйидаги жамоалар йўлланмани қўлга киритган: Мексика, АҚШ, Канада (мезбонлар), Япония, Эрон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Ўзбекистон, Янги Зеландия, Аргентина, Эквадор, Бразилия, Колумбия, Уругвай, Парагвай, Марокаш, Тунис, Миср, Жазоир, Гана, Кабо-Верде, Жанубий Африка, Қатар, Англия, Саудия Арабистони, Сенегал, Кот-д’Ивуар, Франция, Португалия ва Норвегия.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида илк марта 48 терма жамоа иштирок этади. Турнир 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтади. Мундиал гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни Вашингтонда ўтказилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг