locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026: Гуруҳ босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди

Бу галги мундиал янги форматда ўтказилиб, унда илк бор 48 та жамоа иштирок этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бугун, 1 апрел куни, қитъалараро плей-офф баҳслари якунланиши билан 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг барча 48 та иштирокчиси номи аниқланди. Сўнгги йўлланмалардан бирини Боливия устидан ғалаба қозонган Ироқ терма жамоаси қўлга киритди.

Мундиалнинг гуруҳ босқичи қуйидаги кўринишни олди:

  • A гуруҳи: Мексика, ЖАР, Жанубий Корея, Чехия*.
  • B гуруҳи: Канада, Швейцария, Қатар, Босния ва Герцеговина*.
  • C гуруҳи: Бразилия, Марокаш, Гаити, Шотландия.
  • D гуруҳи: АҚШ, Парагвай, Австралия, Туркия*.
  • E гуруҳи: Германия, Кюрасао, Кот-д’Ивуар, Эквадор.
  • F гуруҳи: Нидерландия, Япония, Тунис, Швеция*.
  • G гуруҳи: Бельгия, Миср, Эрон, Янги Зеландия.
  • H гуруҳи: Испания, Кабо-Верде, Саудия Арабистони, Уругвай.
  • I гуруҳи: Франция, Сенегал, Норвегия, Ироқ*.
  • J гуруҳи: Аргентина, Жазоир, Австрия, Иордания.
  • K гуруҳи: Португалия, Колумбия, Ўзбекистон, КХДР*.
  • L гуруҳи: Англия, Хорватия, Гана, Панама.

* — ўтиш баҳслари (плей-офф) орқали йўлланма олган жамоалар.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон биринчилиги янги форматда ўтказилиб, унда илк бор 48 та миллий терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Мусобақа 11 июн куни старт олиб, 19 июлга қадар давом этиши белгиланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг