ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида 999 нафар футболчи майдонга тушди
2026-йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи якунларига кўра, мусобақада йирик статистик кўрсаткич қайд этилди. Гуруҳ босқичи баҳсларида 48 та миллий терма жамоа сафида жами 999 нафар футболчи иштирок этди.
Мазкур босқич давомида жами 72 та учрашув ўтказилди. Бу эса 48 терма жамоа иштирокидаги янги форматнинг қанчалик катта миқёсга эга эканини яна бир бор кўрсатди.
Гуруҳ босқичи якунига кўра, 32 та терма жамоа плей-офф босқичига йўл олди. Улар орасида Германия, Франция, Португалия, Испания, Англия, Аргентина, Бразилия, Нидерландия, Бельгия, Колумбия, Хорватия, Марокаш, Япония, АҚШ, Мексика, Норвегия, Швейцария, Сенегал, Гана, Австралия, Миср, Жазоир, ДР Конго, Кабо-Верде, Канада, Жанубий Африка, Парагвай, Швеция, Австрия, Босния ва Герсеговина, Кот-д’Ивуар ҳамда Эквадор каби жамоалар бор.
Плей-офф босқичи 28-июн куни старт олди. Илк ўйин Жанубий Африка ва Канада терма жамоалари ўртасида ўтказилиши белгиланган.
ЖЧ-2026 формати аввалги мундиаллардан сезиларли даражада фарқ қилмоқда. Жамоалар сонининг 48 тага оширилгани турнирга кўпроқ футболчи, кўпроқ ўйин ва кўпроқ рақобат олиб кирди. Шу сабабли бу мундиал футбол тарихидаги энг йирик мусобақалардан бири сифатида қайд этилмоқда.