locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Германия Кюрасаони тор-мор этди

Мундиалдаги энг йирик ҳисоб қайд этилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Германия Кюрасаони тор-мор этди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
14.06.2026, Як.
Германия
7
Кюрасао
1

Жаҳон чемпионатининг Е гуруҳи 1-туридан ўрин олган Германия ва Кюрасао терма жамоалари ўртасидаги баҳсда ўта йирик ҳисоб қайд этилди. Европаликлар дебютант жамоани 7:1 ҳисобида мағлуб этишди.

6-дақиқада Феликс Нмеча ҳисобни очиб, Германия терма жамоасини олдинга олиб чиққан эди. 21-дақиқада Ливано Комененсия мувозанатни тиклади. 38-дақиқада Нико Шлоттербек немисларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг 5-дақиқасида Кай Хаверц пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

47-дақиқада Жамол Мусиала Германиянинг тўртинчи голини урди. 68-дақиқада Натаниэль Браун бундестимнинг бешинчи голига муаллифлик қилди. 78-дақиқада эса Дениз Ундав ўз номини таблога ёздириб, ҳисобни 6:1 қилди.

Учрашувнинг 88-дақиқасида Кай Хаверц ўзининг иккинчи, Германиянинг эса еттинчи голини киритди ва ҳисоб 7:1 кўринишига етди.

Жаҳон чемпионати–2026. Е гуруҳи, 1-тур
Германия – Кюрасао – 7:1

Голлар: Нмеча, 6 (1:0), Комененсия, 21 (1:1), Шлоттербек, 38 (2:1), Хаверц, 45+5 пен. (3:1), Мусиала, 47 (4:1), Браун, 68 (5:1), Ундав, 78 (6:1), Хаверц, 88 (7:1).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг