ЖЧ-2026 финал ўйини чипталари аввалги мундиалга нисбатан 10 баравар қимматлашди
2026 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларига чипта нархлари аввалги мундиалга нисбатан кескин ошиб кетди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, турнирнинг очилиш учрашуви учун чипталар 370 доллардан бошланади, энг қиммат ўринлар эса 1800 долларгача етади. Таqqослаш учун, Қатардеги мундиалда бу кўрсаткич мос равишда 55 ва 618 доллар бўлган.
Нью-Йоркда ўтадиган финал ўйини учун энг арзон чипта нархи 2000 доллар, ўртача нарх эса 3900 долларга тенг — бу аввалги энг арзон чипталардан 10 баравар қиммат дегани.
Шунингдек, стадионлардаги ўриндиқлар схемаси эълон қилинган интернет манбаларда 60 долларлик чипталарни топиш деярли имконсиз экани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтказилади. Турнир 11 июндан 19 июлга қадар бўлиб ўтади.