locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026: Эквадор Германияни мағлуб этиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

Немислар эса муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган учрашувда Эквадор терма жамоаси Германияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, плей-офф босқичига йўл олди.

Учрашувда ҳисобни 2-дақиқада Лерой Сане очди. Орадан етти дақиқа ўтиб, Нилсон Ангуло мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасида эса Гонсало Плата ғалаба голини уриб, Эквадорга муҳим уч очкони тақдим этди.

Мазкур натижадан сўнг Эквадор гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Германия эса мағлубиятга қарамай, аввалроқ муддатидан олдин гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичдаги иштирокини кафолатлаб бўлганди.

Маълумот учун, Эквадор терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари тарихида учинчи бор плей-офф босқичига чиқишга муваффақ бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг