locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Чехия ва ЖАР ўйинида ғолиб аниқланмади

Жаҳон чемпионатининг 2-тур ўйинлари старт олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати «A» гуруҳи 2-тури доирасидаги Чехия ва ЖАР терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. АҚШнинг Атланта шаҳридаги «Мерседес-Бенс Стадиум» ўйингоҳида кечган баҳсни америкалик ҳакам Тори Пенсо бошқариб борди. Учрашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекишди.

Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ ярим ҳимоячи Михал Садилек чехларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин якуни арафасида, яъни 83-дақиқада ҳакам Тори Пенсо чехлар дарвозасига қўл билан ўйнаганлик учун пеналти тайинлади. Ярим ҳимоячи Тебохо Мокоена ўн метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг 1-турида Чехия терма жамоаси Жанубий Кореяга (1:2) имкониятни бой берган эди. ЖАР эса турнирнинг очилиш ўйинида Мексика термасидан (0:2) мағлубиятга учраган эди. Гуруҳнинг сўнгги турида чехлар Мексикага қарши, ЖАР вакиллари эса Жанубий Кореяга қарши майдонга тушадилар.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг