locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026: Беллингемнинг дубли Англияни ярим финалга олиб чиқди, Норвегия турнирни тарк этди

Жаҳон чемпионатининг учинчи ярим финалчиси аниқланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг 1/4 финалидан ўрин олган Норвегия ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Майами (Флорида штати, АҚШ) шаҳридаги "Хард Рок" стадионида кечган қизиқарли баҳс қўшимча таймларда англияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугаган эди. Норвегия терма жамоаси сафида ягона голга Андреас Шелдеруп муаллифлик қилган бўлса, Англия таркибида Жуд Беллингем дубл қайд этиб, жамоасига ғалаба тақдим этди. Энди Англия терма жамоаси ярим финал босқичида Аргентина – Швейцария жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Маълумот ўрнида, турнирнинг нимчорак финалида норвегияликлар Бразилия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган, инглизлар эса муросасиз кечган баҳсда Мексикадан 3:2 ҳисобида устун келишганди. 2026-йилги Жаҳон чемпионати 11-июндан 19-июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг