locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026: Бельгия ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди

Иккала жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионати «G» гуруҳи 2-тури доирасидаги Бельгия ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Якуний ҳуштак чалингандан сўнг 0:0 ҳисоби қайд этилди. Учрашув Инглвуддаги (АҚШ) «Софи» («SoFi Stadium») стадионида бўлиб ўтди. Баҳсда аргентиналик Дарио Эррера (Андаколо) бош ҳакам сифатида фаолият олиб борди.

Ўйиннинг 25-дақиқасида Мехди Тареми ҳисобни очиб, Эрон терма жамоасини олдинга олиб чиққан эди, бироқ VAR ёрдамида киритилган гол бекор қилинди. 67-дақиқада эса бельгияликлар ҳимоячиси Натан Нгой майдондан четлатилди.

Ушбу ўйиндан кейин Бельгия ва Эрон ҳисобида иккитадан очко мавжуд. Янги Зеландия ва Мисрда эса биттадан очко бор — бу жамоалар ўзаро учрашувини 22-июн куни ўтказишади (ўйин Тошкент вақти билан тонгги соат 06:00 да бошланади).

3-турда Бельгия терма жамоаси Янги Зеландия миллий жамоаси билан тўқнаш келади (27-июн), Эрон эса Мисрга қарши майдонга тушади (шунингдек, 27-июн).

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақалари 11-июндан 19-июлгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг