locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026: Қатар гуруҳ босқичида қолиб кетди

“A” гуруҳида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Босния ва Герцеговина терма жамоаси Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу натижа боснияликларга плей-офф йўлланмаси учун курашни давом эттириш имкониятини сақлаб қолди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида Алајбегович ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, Қатар ҳимоячисининг авто-голи ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлим охирларида Ҳасан Ал-Ҳайдос битта гол уриб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Иккинчи бўлимда Босния ва Герцеговина ўйин назоратини сақлаб қолди ва 80-дақиқада Махмичнинг голи билан учрашувга якуний нуқта қўйди — 3:1.

Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг Босния ва Герцеговина очколари сонини 4 тага етказиб олди. Қатар эса мундиалдаги иштирокини гуруҳ босқичида якунлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг