locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026 анонси. Бугун Е ва F гуруҳида 2-тур ўйинлари давом эттирилади

Плей-офф иштирокчилари сони ортиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026 анонси. Бугун Е ва F гуруҳида 2-тур ўйинлари давом эттирилади
ФОТО: Getty images

Мундиалда иккинчи тур давом этади – 20 июн куни кечқурун ва 21 июнга ўтар кечаси E ва F гуруҳларида яна тўртта ўйин ўтказилади.

Дастлаб F гуруҳида биринчи турда японларга қарши ўйинда очко йўқотган Нидерландия гуруҳ пешқадами Швецияга қарши майдонга тушади, шведлар бу ўйинда ҳам ғалаба қозонса, муддатидан олдин плей-офф масаласини ҳал қилиши мумкин. Япония эса Тунис билан беллашади.

Турнирнинг ҳозирча энг йирик ҳисобини қайд этган Германия ҳам Кот-д'Ивуар билан ўйинда навбатдаги ғалабасини нишонлаб, муддатидан олдин гуруҳ масаласини ҳал қилиши мумкин. Биринчи турда немислардан 7 та гол ўтказиб юборган Кюрасао бу турда Эквадорга қарши майдонга чиқади.

E гуруҳи:
01:00. Германия — Кот-д'Ивуар;
05:00. Кюрасао — Эквадор.

F гуруҳи:
22:00. Нидерландия — Швеция;
09:00.Япония — Тунис.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг