locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Англия Хорватияни енгиб, турнирни ғалаба билан бошлади

Кейн дублга эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Англия Хорватияни енгиб, турнирни ғалаба билан бошлади
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
17.06.2026, Як.
Англия
4
Хорватия
2

Жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Англия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда инглизлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳарри Кейн дублга эришди. Беллингем ва Рэшфорд ҳам инглиз сафида гол уришга муваффақ бўлди. Бунга жавоб тарзда хорватияликлар ҳам икки бор Англия дарвозасига йўл топди.

Шундай қилиб, Томас Тухель жамоаси мундиални ғалаба билан бошлади. Кейинги турни Ганага қарши ўтказади. Хорватия эса Панама билан куч синашади.

ЖЧ-2026. 1-тур
Англия – Хорватия 4:2
Голлар:
Кейн 12 пен, 42, Беллингем 47, Рэшфорд 85 - Батурина 36, Муса 90+5.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг