locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026: Англия — Хорватия учрашувига ҳакамлар тайинланди

Унга кўра, ушбу ўйинни Клеман Тюрпен бошқаради.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Франциялик ҳакам Клеман Тюрпен футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг «Л» гуруҳи 1-тури доирасидаги Англия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйинга бош ҳакам этиб тайинланди, дея хабар бермоқда FIFA расмий сайти. Учрашув 17-июн куни «Ey-Ti-end-Ti» стадионида (Арлингтон, Техас, АҚШ) бўлиб ўтади.

Ушбу ўйинда қанот ҳакамлари сифатида Николя Дано ва Бенжамен Паж (иккала ҳам Франция) ишлайди. Захира ҳаками этиб Катя Гарсия, захира ҳакам ёрдамчиси сифатида эса Сандра Рамирес (иккала ҳам Мексика) тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионати 11-июндан 19-июлгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. 2022-йилги жаҳон чемпионати финалида Аргентина миллий жамоаси Франция билан тўқнаш келган. Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланган, бироқ пенальтилар сериясида аргентиналиклар кучлироқ чиққан (4:2).

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг