ЖЧ-2026: Англия Гана билан дуранг ўйнади
Учрашувда томонлар гол уришнинг уддасидан чиқа олмади.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Англия ва Гана терма жамоалари ЖЧ-2026даги ўзаро учрашувда ғолибни аниқлай олишмади. «L» гуруҳи 2-тури доирасида бўлиб ўтган баҳс 0:0 ҳисобига дуранг билан якунланди. Учрашув АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги “Gillette” стадионида ўтказилди.
Ҳар икки жамоа ҳам эҳтиёткор ўйин намоиш этди. Вазирятлар бўлди, бироқ ҳужумчилар якуний зарбаларда аниқлик кўрсата олишмади. Натижада Англия ҳам, Гана ҳам турнирдаги иккинчи ўйинида биттадан очко билан кифояланди.
Ушбу дурангдан сўнг Англия ва Гана ҳисобида 4 очкодан бор. L гуруҳидаги қолган икки жамоа — Хорватия ва Панама эса 2-тур учрашувини кейинроқ ўтказади.
3-турда Англия Панама билан, Гана эса Хорватия билан куч синашади. Гуруҳдаги плей-офф учун кураш эса сўнгги тургача давом этадиган кўриниш олди.