Жазоир ўз тарихида 5-бор жаҳон чемпионатига чиқди
ЖЧ-2026 иштирокчилари сони 20 тага етди.
ФОТО: Getty images
Жазоир терма жамоаси ЖЧ–2026 саралаш босқичининг 9-турида Сомалини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, Жазоир "G" гуруҳида пешқадамликни таъминлади (22 очко) ва АҚШ, Канада ҳамда Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўл олди.
Шу тариқа, Жазоир 5-бор мундиал иштирок этади. Дебют 1982 йилга тўғри келади.
Бундан аввал Африка қитъасидан ЖЧ–2026 мусобақасига Марокаш, Тунис ва Миср терма жамоалари ҳам йўлланма олган эди.
Жаҳон чемпионати–2026 саралаш. Африка. "G" гуруҳи. 9-тур
Сомали — Жазоир 0:3
Голлар: 0:1 — Амура (6'), 0:2 — Марез (19'), 0:3 — Амура (58')
Розикжон Султонмуродов
Журналист