locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жазоир ФИФАга Шимон Марчиняк устидан расмий шикоят киритди

Баҳсли вазиятларда Месси ва МакАллистер бор эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Жазоир футбол федерацияси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Жазоир ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашувда поляк бош ҳакам Шимон Марчиняк томонидан йўл қўйилган қўпол хатолар юзасидан ФИФАга расмий шикоят ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда TSA нашри хабар тарқатди.

Такдим этилган шикоятномада қайд этилишича, учрашув давомида аргентиналик футболчилар томонидан содир этилган иккита жиддий қоидабузарлик ҳакам томонидан жазосиз қолдирилган. Биринчи вазият ўйиннинг 31-дақиқасида юз берган: Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси рақиб ҳимоячиси Айсса Мандининг болдир қисмига бутсасининг тишлари (шипи) билан очиқчасига зарба берган бўлса-да, Марчиняк ҳатто сариқ карточка ҳам кўрсатмаган.

Иккинчи ҳакамлик хатоси сифатида учрашувнинг 74-дақиқасида аргентиналик ярим ҳимоячи Алексис МакАллистернинг жазоирлик вингер Иброҳим Маза юз қисмига тирсак билан зарба бергани кўрсатилган. Тўқнашув оқибатида жазоирлик футболчи майдонга йиқилган, бироқ ҳакам бу вазиятда ҳам пеналти белгилашни лозим топмаган.

Эслатиб ўтамиз, 17 июн куни бўлиб ўтган ушбу учрашув Аргентина терма жамоасининг 3:0 ҳисобигаги ғалабаси билан якунланган эди. Жамоа сардори Лионель Месси 17, 60 ва 76-дақиқаларда голларга муаллифлик қилиб, хет-трик қайд этди. «Ж» гуруҳи 1-тур якунларига кўра, Аргентина ва Жазоир терма жамоалари мос равишда биринчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаб туришибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг