locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жавоҳир Ҳусанов: Мистер Каннаваро жуда ҳам кучли мураббий экан

Жавоҳир Ҳусанов терма жамоамизга чақируви, терма жамоа бош мураббийи ва ўйинлар ҳақида "Қўқон-1912" жамоасининг матбуот хизматига қисқа интервью берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жавоҳир Ҳусанов: Мистер Каннаваро жуда ҳам кучли мураббий экан
photo: Qo'qon-1912

Ўзбекистон МТЖ сафида январ ойидаги ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиб, иккита учрашувда иккита гол уришга эришган Жавоҳир Ҳусанов терма жамоамизга чақируви, терма жамоа бош мураббийи ва ўйинлар ҳақида "Қўқон-1912" жамоасининг матбуот хизматига қисқа интервью берди.

- Жавоҳир, биринчи навбатда Ўзбекистон МТЖда дебютингиз билан табриклаймиз. Биринчи навбатда терма жамоага чақирилишингизни қанчалик кутгандингиз?

- Аввало ассалому алайкум! Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим. Биринчи марта мамлакатимизнинг бош терма жамоасига чақирув олганимдан хурсандман.

- Терма жамоа либосини кийганингизда қандай ҳис-туйғулар ўтди?

- Мамлакатимизнинг бош жамоаси либосини кийиш ҳар бир футболчининг орзуси ва мақсади бўлса керак. Либосни кийганингиздан кейин буни оқлаш учун ҳаракат қиласиз. Ватан либосида сиз катта масъулиятни ҳис қиласиз.

- Фабио Каннаваро ҳақида нима дея оласиз? Умуман ушбу мураббийнинг маҳаллий мураббийлардан қандай ажралиб турувчи фарқи бор экан?

- Тўғрисини айтганда, Мистер Каннаваро жуда ҳам кучли мураббий экан. Ушбу йиғинда асосан рақибни прессинг қилиш бўйича жуда кўп ишлар олиб борилди. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби ва йўналиши бор. Ўзбекистон МТЖ бош мураббийининг талабчанлигини алоҳида таъкидлаб ўтишым лозим.

- 2 та ўйин ва 2 та гол. Терма сафидаги ўйинингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар икки баҳсда ҳам майдонга тушиб, ҳар иккаласида ҳам гол урганимдан жуда хурсандман. Аввал айтганимдек, терма жамоага чақирув ҳар бир футболчининг орзуси. Агар футболчи бош терма жамоага чақирув олиб, яна дебютида гол урса, унинг бахти юз баравар ошиб кетади. Ҳеч бир футболчи ўзининг ўйинидан ҳеч қачон қониқиш ҳосил қилмайди. Мен ҳам янада кўпроқ ишлаб, ватани учун боримни беришга ҳаракат қиламан.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг