Жавоҳир Соҳибов «Озген»ни тарк этди
Соҳибов "Озген" клуби сафида 19 та ўйинда 1 та гол урди ва 1 та ассистни амалга оширди.
Фото: Озген
Қирғизистоннинг "Озген" клуби ярим ҳимоячи Жавоҳир Соҳибов билан хайрлашган.
Sports24.uz хабар беришича, томонлар келишув муддатини узайтирмасликка қарор қилган.
30 ёшли футболчи катта эҳтимол фаолиятини якунлаши мумкин. Бироқ бу борада якуний қарорга келмаган.
Соҳибов "Озген" клуби сафида 19 та ўйинда 1 та гол урди ва 1 та ассистни амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист