locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жавоҳир Синдаров феврал ойида расмий freestyle бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади!

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) ва Freestyle Chess Operations GmbH компанияси илк бор расмий FIDE freestyle шахмат бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича келишувга эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жавоҳир Синдаров феврал ойида расмий freestyle бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади!
photo: Chess Uzbekistan

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) ва Freestyle Chess Operations GmbH компанияси илк бор расмий FIDE freestyle шахмат бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича келишувга эришди. Мусобақа 2026-йил 13–15-феврал кунлари Вайзенхаус (Германия) шаҳрида бўлиб ўтади. Турнир FIDE ҳомийлигида ва Freestyle Chess билан ҳамкорликда ташкил этилади.

FIDE freestyle бўйича жаҳон чемпионати аввал ўтказилган Фишер шахмати (Chess960) форматдаги FIDE турнирларининг (2019 ва 2022-йиллар) мантиқий давоми ҳисобланади ва унда 8 нафар шахматчи иштирок этади.

Шулардан 6 нафар иштирокчи 2025-йилги Freestyle Chess Grand Slam Tour натижаларига кўра йўлланма олди:

Magnus Карлсен

Левон Арония

Фабиано Каруана

Винсент Кеймер

Аржун Эригаиси

Жавоҳир Синдаров

Яна 2 та ўрин алоҳида тартибда тақсимланади:

- биттасини FIDE танлайди,
- иккинчисини Freestyle Chess ташкилоти белгилайди.

Freestyle Chess аллақачон Hans Ниманни Лас-Вегасдаги ёрқин чиқиши учун номзод сифатида кўрсатган.

FIDE эса саккизинчи иштирокчини аниқлаш учун Chess.com платформасида онлайн саралаш турнири ўтказади (тахминан 14–15-январ кунлари).

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг