locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жасур Жумаев: «Мойлиев ёшлар жамоасидаги устозим эди»

Жумаев бўлажак баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жасур Жумаев: «Мойлиев ёшлар жамоасидаги устозим эди»
Фото: Каттақўрғон

“Каттақўрғон”нинг қашқадарёлик ҳимоячиси Жасурбек Жумаев бўлажак баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

— “Лочин” билан бўладиган ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Жамоада кайфият яхши. Худо хоҳласа, майдонга фақат ғалаба учун тушамиз ва ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

— Бу жамоада аввалдан таниш футболчилар ҳам борми?

— Ҳа, бу жамоа асосан “Насаф” академиясидан чиққан футболчилардан ташкил топган. Уларнинг кўпчилиги билан бирга ўйнаганман. Бундан ташқари, “Лочин” жамоаси бош мураббийи Элдор Мойлиев ҳам “Насаф” академиясида ёшлар жамоасидаги мураббийим бўлган.

— Ушбу учрашувдан кейин танаффус бошланади. Бу сафар танаффус одатдагидан узоқроқ бўлмоқда. Бу жамоаларга қанчалик таъсир қилади?

— Ҳозирча барча эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган. Ўйиндан кейин, насиб қилса, мураббийлар кейинги йиғин саналарини айтишади ва таътилга чиқамиз. Албатта, узоқ танаффус ҳар бир футболчининг формасига маълум даражада таъсир қилади. Лекин профессионал футболчи сифатида танаффус пайтида ҳам ўз устида ишлашимиз керак бўлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг