locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жасур Яхшибоев - «Локомотив» футболчиси!

Жасур Яхшибоев 24.06.1997 куни Тошкент вилояти, Чиноз туманида туғилган. Бўйи 178 см, вазни 71 кг.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жасур Яхшибоев - «Локомотив» футболчиси!
photo: Lokomotiv fk

2021 йилнинг 28 сентябрь куни Мадридда Тибо Куртуа дарвозасига тўп киритган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев «Локомотив» ПФК билан шартнома имзолади.

Эндиликда маҳорати баланд ярим ҳимоячи «темирйўлчилар» шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Жасур Яхшибоев 24.06.1997 куни Тошкент вилояти, Чиноз туманида туғилган. Бўйи 178 см, вазни 71 кг.

Яхшибоев фаолияти мобайнида «Пахтакор», «Навбаҳор», ОКМК, Қозоғистоннинг «Ордабоси», Беларуснинг «Шахтёр» ва «Энергетик-БГУ», Молдованинг «Шериф», Польшанинг «Легия» ҳамда Эроннинг «Нассажи» клубларида тўп тепган.

Жасур Яхшибоевга «Локомотив» сафида хуш келибсан, деб қоламиз. Омад ёр бўлсин!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг