Жасур Холтўраев Ироқ клубига кўчиб ўтди
28 ёшли форвард 2025 йил Суперлигада 26 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди.
Фото: Ал Нажаф
Ироқ чемпионатида тўп тепадиган легионерларимиз сони яна биттага кўпайди.
Sports24.uz нашри хабар беришича, ўтган мавсумда "Қўқон-1912" либосида тўп тепган ҳужумчи "Ал Нажаф" клубига ўтди.
28 ёшли форвард 2025 йил Суперлигада 26 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди.
Маълумот учун, Жасур Холтўраев фаолияти давомида "Шўртан", "Сурхон", "Металлург", "Қизилқум", "Бухоро" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Шу тариқа, Ироқда Мурод Бобожонов, Марлен Чобанов, Шерзод Темиров, Бахтиёр Қосимов каби ўйинчилар ҳам тўп сурмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист