locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жасур Холтўраев «Алай» жамоасига ўтди

Аввалроқ Жасур Ироқнинг «Ал Нажаф» жамоаси шарафини ҳимоя қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жасур Холтўраев «Алай» жамоасига ўтди
Фото: Қўқон-1912 ПФК

Ўзбекистонлик ҳужумчи Жасур Холтўраев фаолиятини Қирғизистон чемпионатида давом эттиради.

Sports24.uz хабар беришича, 28 ёшли футболчи «Алай» жамоаси билан шартнома имзолади.

Бу клубга келгунига қадар Жасур Ироқнинг «Ал Нажаф» жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Шартномаси якунига етганидан сўнг «Алай» билан келишувга эришган.

Холтўраев фаолияти давомида Ўзбекистон Суперлигасида 100 дан ортиқ беллашувларда майдонга тушган.

«Сурхон», «Металлург», «Қўқон-1912» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг