Жасур Ҳакимов — «Металлург» футболчиси
Янги мавсумга пухта режа асосида тайёргарликни давом эттираётган "Металлург" таркибни шакллантириш ишларини ҳам унутмаяпти.
Жумладан, ҳужум чизиғига тажрибали футболчи Жасур Ҳакимов таклиф этилди. Ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган форвард Бекободга қайтди ва янги мавсумда "Металлург" шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Ҳакимов 2016-йил айнан "Металлург" сафидаги ёрқин ўйинлари билан Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси эътиборини ўзига қаратган ва пойтахт жамоасига трансфер қилинганди.
Ўтган мавсум "Шўртан" футбол клуби сафида Суперлига, ПРО-Лига ва Ўзбекистон кубоги доирасида футболчи 20 та баҳсда майдонга тушди ва 3 та гол уриб, 1 бор шерикларига голли узатма етказиб берди.
Машҳур "Transfermarkt" портали футболчининг актуал трансфер нархини 75 минг евроға баҳоламоқда.
"Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Жасур Ҳакимов фаолияти давомида "шерлар" ва "Металлург" клубидан ташқари "Сўғдиёна", "Қўқон-1912", ОКМК, "Бухоро", "Турон", "Бунёдкор", "Локомотив" ҳамда "Шўртан" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Жасур Ҳакимов янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва унга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз.
Жасур Ҳакимов
Туғилган санаси: 24.05.1994
Туғилган жойи: Тошкент вилояти
Бўйи: 1.86
Амплуаси: Ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Металлург", "Қўқон-1912", ОКМК, "Бухоро", "Турон", "Бунёдкор", "Локомотив", "Шўртан".