locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жастин Бибер ЖЧ-2026 финал ўйинининг танаффусида чиқиш қилади

Шунингдек, шоу дастурда яна бир қатор таниқли хонандалар ҳам қатнашади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Канадалик таниқли хонанда Жастин Бибер футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати финал учрашувининг танаффусида чиқиш қиладиган санъаткорлар сафидан жой олади. Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси (FIFA) расмий сайтида маълум қилинди. Аввалроқ ушбу шоуда Мадонна, Шакира ҳамда Жанубий Кореянинг BTS гуруҳи иштирок этиши эълон қилинган эди.

Мазкур концерт дастури болаларнинг таълим ва футболга бўлган имкониятларини кенгайтириш мақсадида 100 миллион доллар йиғишни кўзлаган FIFA глобал таълим жамғармасини қўллаб-қувватлаш доирасида ташкил этилмоқда. Мундиал ўйинларига сотилган ҳар бир чиптадан бир доллар ушбу жамғармага ўтказилади. Ҳозирги вақтга қадар 50 миллион доллардан ортиқ маблағ йиғиб бўлинди.

«Жаҳон чемпионати дунёда бошқа ҳеч нарса қила олмайдиган даражада бирлаштиради. Финал танаффусидаги ушбу шоунунг бир қисми бўлиш имкониятидан мамнунман, чунки у бутун дунёдаги болалар учун таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам бермоқда», — дея Бибернинг сўзларини келтирмоқда FIFA сайти.

Шунингдек, шоу дастурида Шакира билан биргаликда чемпионат мадҳияларидан бири ҳисобланган «Dai Dai» таронасини ижро этган Нигериялик хонанда Burna Boy, Венесуэлалик дирижёр Gustavo Dudamel ҳамда Coldplay гуруҳи иштирокидаги PS22 Chorus жамоаси ҳам қатнашади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг