locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаррод Боуэн: «Мақсадимиз яна Премьер-лигага қайтиш»

«Вест Хэм» сардори жамоанинг асосий мақсадини маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Вест Хэм» сардори Жаррод Боуэн жамоанинг асосий мақсади яна Англия Премьер-лигасига қайтиш эканини маълум қилди.

«Бу клуб мен учун жуда қадрли. Мен шу ерда қоламан ва жамоани яна Премьер-лигага олиб чиқишни истайман. Мақсадимиз аниқ — элитага қайтиш», — деди Боуэн.

29 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасда бир қатор Премьер-лига клублари қизиқиш билдирётганига қарамай, «Вест Хэм» сафида қолишга қарор қилди. У клубнинг янги лойиҳаси ва раҳбариятнинг режалари унга ишонч бағишлаганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, «Вест Хэм» ўтган мавсум якунига кўра Премьер-лигани тарк этиб, Чемпионшипга тушиб кетганди. Эндиликда лондонликлар янги мавсумда элитага қайтиш учун кураш олиб боради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг