ЖАР Жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиққан Африканинг еттинчи жамоаси бўлди
Жанубий африкаликлар илк бор ушбу босқичда иштирок этади.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Жанубий Африка Республикаси терма жамоаси Жаҳон чемпионати тарихида плей-офф босқичига йўл олган еттинчи Африка терма жамоаси сифатида тарихга кирди.
Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Жанубий Кореяни 1:0 ҳисобида мағлуб этган ЖАР илк бор мундиалнинг плей-офф босқичига чиқишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, ЖАР Камерун, Нигерия, Сенегал, Гана, Жазоир ва Марокашдан кейин Жаҳон чемпионатларида плей-офф босқичига чиққан еттинчи Африка терма жамоасига айланди.
Маълумот учун, Жанубий Африка Республикаси терма жамоаси бугача 1998, 2002 ва 2010 йилги Жаҳон чемпионатларида иштирок этган, бироқ бирор марта ҳам гуруҳ босқичидан чиқа олмаганди. 2026 йилги мундиалда эса улар ўз тарихида илк бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.