locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖАР устози жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиққан энг кекса мураббийга айланди

Уго Броос футбол бўйича Жаҳон чемпионатлари тарихига кирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) терма жамоасини бошқараётган бельгиялик мутахассис Уго Броос Жаҳон чемпионати ўйинига жамоани олиб тушган тарихдаги энг ёши катта мураббийга айланди. У ушбу натижани 74 ёшу 62 кунлигида қайд этди.

Броос, Германиялик мутахассис Отто Рехагелнинг (71 ёшу 317 кун) кўрсаткичини янгилади. Айни дақиқаларда ЖАР терма жамоаси «A» гуруҳи 1-тури доирасида Мексикага қарши майдонда тўп сурмоқда.

Брооснинг 2026 йилги дунё биринчилигидаги ушбу рекордини Чехия терма жамоаси бош мураббийи, сентябр ойида 75 ёшни қарши оладиган Мирослав Кобек ҳамда Кюрасао миллий терма жамоасини бошқараётган Россия терма жамоасининг собиқ устози Дик Адвокат янгилаши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг