locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳонгир Жиямуродов — «Гулистон» бош директори

2025 йил ноябридан эса «Гулистон» клуби бош директори лавозимига тайинланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жаҳонгир Жиямуродов — «Гулистон» бош директори
Фото: Гулистон ПФК

«Гулистон» клуби қайта тикланиб, янги мавсумни Биринчи лигада бошлайдиган бўлди.

Клубга сирдарёлик собиқ футболчи ва мутахассис Жаҳонгир Қудратович Жиямуродов бош директор этиб тайинланди.

Жиямуродовнинг футболчилик ва мураббийлик фаолиятига назар соламиз:

Профессионал футболдаги фаолиятини 2003-йилда «Машъал»да бошлаган. Муборакликлар билан 2005 йил чемпионатда вице-чемпион бўлган, 2006 ва 2008-йилда жамоа сафида 3-ўринда мавсумни якунлаган. 2009-йилдан «Насаф» аъзосига айланган. 2010-йил (3-ўрин), 2011-йил (2-ўрин) ва ОФК кубоги ғолиби бўлган. 2014-йилда «Нефтчи» ва ОКМК клубларида тўп тепган. 2015-йил яна «Машъал»га қайтган. Кейинчалик «Сўғдиёна» ва «Шўртан» жамоаларида ўйнаган. Ўзбекистон миллий ҳамда Олимпия жамоаларида ҳам тўп тепган.

2018-йилдан мураббийлик фаолиятини бошлаб, «Зомин»ни 1-лигадан Про-лигага олиб чиққан. «Рубин»ни бошқарган. 2023-йилда эса «Янгиер» билан ишлаган. 2025-йилда БЎСМда футбол бўйича директор ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келаётганди. 2025 йил ноябридан эса «Гулистон» клуби бош директори лавозимига тайинланган.

2011-йилда Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллик кўкрак нишони соҳиби бўлган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг