locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳонгир Ўрозов Россияда фаолиятини давом эттириши мумкин

Ўрозов «Бунёдкор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жаҳонгир Ўрозов Россияда фаолиятини давом эттириши мумкин
Фото: ЎФА

Самарқанднинг «Динамо» клуби ҳимоячиси ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Қозоннинг «Рубин» клубида давом эттириши мумкин, дея хабар берди инсайдер Иван Карпов.

«Рубин» жаҳон чемпионатидаги ҳимоячи бўйича музокаралар олиб бормоқда: гап 22 ёшли марказий ҳимоячи Ўрозов ҳақида кетмоқда. Клублар мулоқотда ва нарх борасида келишишга уринишмоқда. Ўрозов — энг яхши ўзбекистонлик ҳимоячилардан бири: бақувват, чапақай, пас бериш қобилиятига эга ва чидамли, — дея у ўзининг Telegram-каналида ёзган.

Жаҳонгир Ўрозов Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2023 йилда у Туркиянинг «Эюпспор» клубига ўтган. 2024 йилда Туркия клуби футболчини Самарқанднинг «Динамо» клубига ижарага берган, 2025 йил бошида самарқандликлар уни эркин агент мақомида имзолашган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг