Жаҳонгир Абдусаломов – «Динамо» футболчиси
Фото: Динамо ПФК
«Динамо» ПФК 2025 йилги мавсумнинг иккинчи қисми олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Мавсумнинг 1-даврасини «Сурхон» сафида ўтказган Жаҳонгир Абдусаломов «Динамо» аъзосига айланганини мамнуният билан маълум қиламиз. 26 ёшли ҳужумчи билан 1,5 йиллик шартнома имзоланди. Жаҳонгир Абдусаломов куни кеча «Динамо»нинг Беларусдаги йиғинига бориб қўшилди ва ҳозирда Вадим Абрамов қўл остида машғулотларга киришган.
Абдусаломов фаолияти давомида «Сурхон»дан ташқари, Суперлигада «Бунёдкор» ва «Машъал» шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Баҳром Бобонов
Редактор