Жаҳон футболи афсоналари Миллий футбол марказига ташриф буюришди
Кеча Жаҳон футболи афсоналари Миллий футбол марказига ташриф буюриб, янги бунёд этилган замонавий футбол инфратузилмаси билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ва Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов ҳамроҳлигида меҳмонлар спорт тиббиёти маркази, соғломлаштириш ва тикланиш бўлимлари ҳамда футболчилар истиқомат қилиши учун мўлжалланган меҳмонхонани кўздан кечиришди. Афсонавий футболчилар ушбу яратилган шароитларни юксак баҳоладилар.
Шунингдек, Миллий терма жамоамиз ҳамда U-17 Осиё чемпионати ғолиби бўлган ўсмирлар терма жамоаси билан учрашув ташкил этилди. Футбол афсоналари жамоаларга самимий тилаклар билдириб, олдинда турган Жаҳон чемпионатида улкан муваффақиятлар тиладилар.