locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳон футбол лигалари раҳбарияти ЎзПФЛ фаолиятини ўрганади

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Жаҳон футбол лигалари раҳбарияти ЎзПФЛ фаолиятини ўрганади
ФОТО: UZPFL

Жаҳон футбол лигалари раҳбарияти 7-14 июн кунлари Тошкентда бўлади. Ташкилотнинг Лигаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Станислав Штипков Тошкентга етиб келган бўлиб, 8-июн санасидан бошлаб мутахассис Лигада ўрганиш ишларини бошлайди.

Бунда эътибор қаратиладиган масалалар:

• футбол клубларини лицензиялаш жараёни;

• телетрансляцияларни амалга ошириш механизми;

• Лиганинг маркетинг сиёсати;

• медиа ва коммуникация стратегияси;

• стадионлар инфратузилмаси;

• мусобақалар ўтказиш тартиби;

• лига бошқаруви механизми;

• Ассоциация ва Лига ўртасидаги муносабатлар.

Юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича Штипков Лиганинг шу масалалар бўйича масъул вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказади ва ўрганиш ишларини олиб боради. Бу борадаги ютуқ ёки камчиликлар бўйича ҳисобот тайёрлайди.

ЖЛА 2025-йилдан бошлаб Лигаларни ривожлантириш дастурини ишга туширган бўлиб, Ўзбекистон мазкур дастурнинг илк иштирокчисига айланмоқда. Энди ЖЛА ҳар йили битта Лигани мазкур дастур иштирокчиси сифатида саралаб олади ва ўрганишлари хулосасини йиллик ҳисоботларида акс эттиради.

Маълумот учун, ЎзПФЛ Жаҳон футбол лигалари ассоциациясига 2023-йилдан бошлаб расман аъзо ҳисобланади. Ҳозирга қадар Лига ташкилотнинг йилда бир марта ўтказиладиган 3 та форумида иштирок этган: Дубай (2022), Варшава (2023), Қоҳира (2024). 2025-йилги форумга Афина шаҳри мезбонлик қилади. ЎзПФЛ ЖЛАнинг Марказий Осиё ҳамда МДҲ мамлакатларидан ягона аъзоси ҳисобланади.

Жаҳон лигалари ассоциациясига бугунги кунда 47 та Лига аъзо ҳисобланади. Улар билан қуйида танишиш мумкин.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг