locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор учта футболчи битта турнирда 7 тадан гол уришга муваффақ бўлди

Тўпурарлар пойгасида ҳам шу уч футболчи етакчилик қилмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Мундиаллар тарихида биринчи марта битта мусобақа давомида бирданига уч нафар футболчи рақиблар дарвозасини 7 маротабадан кўпроқ нишонга олишга эришди. Бу ҳақда таниқли эксперт MisterChip ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Айни дамда тўпурарлар рўйҳатида қуйидаги футболчилар етакчилик қилмоқда:

  • Эрлинг Холанд (Норвегия) — 7 гол
  • Килиан Мбаппе (Франция) — 7 гол
  • Лионель Месси (Аргентина) — 7 гол

Шу вақтга қадар ўтказилган жаҳон чемпионатларида бир турнир давомида бу маррани забт этган ўйинчилар сони иккитадан ошмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 нимчорак финалида Норвегия терма жамоаси Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Скандинавияликлар сафида Эрлинг Холанд дубль қайд этиб, ушбу кўрсаткичга эришди.

Мундиалнинг чорак финал босқичида Норвегия терма жамоаси Мексика – Англия жуфтлиги ғолиби билан ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Маълумот ўрнида, мусобақанинг 1/16 финалида Бразилия терма жамоаси Япония тўсиғидан ўтган эди (2:1), Норвегия эса Кот-д`Ивуар устидан ғалаба қозонганди (2:1).

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг