Жаҳон чемпионатида зафар қучган Испания терма жамоаси Жаҳон кубоги билан ўз юртига қайтиб келди
Самолёт зиналпоясида биринчи бўлиб терма жамоа сардори Родри ва бош мураббий Луис де ла Фуэнте кўриниш берди.
Фото: Getty Images
2026-йилги Жаҳон чемпионатида зафар қучган Испания терма жамоаси Жаҳон кубоги билан ўз юртига қайтиб келди.
Самолёт зиналпоясида биринчи бўлиб терма жамоа сардори Родри ва бош мураббий Луис де ла Фуэнте кўриниш берди. Улар чемпионлик кубогини баланд кўтарган ҳолда мухлисларни қутлади.
Испания 19-июль куни бўлиб ўтган финалда Аргентинани қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ғалаба голини 106-дақиқада Ферран Торрес киритди.
Турнир яхунига кўра, Родри Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Насрулло Каримов
Журналист