Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган 18 та терма жамоа номи маълум бўлди
Тунис миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
Африкаликлар кетма-кет учинчи марта турнирда иштирок этади. Тунисликлар Муҳаммад Али Бин Ромданенинг ягона голи эвазига Экваториал Гвинея устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқди.
Ҳозирга қадар АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашадиган 48 та жамоанинг 17 таси маълум бўлди: Канада (мезбон), Мексика (мезбон), АҚШ (мезбон), Япония, Янги Зеландия, Эрон, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Аргентина, Бразилия, Уругвай, Колумбия, Парагвай, Эквадор, Марокаш ва Тунис.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар 3 та мамлакат — АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги дебютини ўтказади.