Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган 17 та терма жамоа номи маълум бўлди
Марокаш терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг финал босқичи йўлланмасига эга чиқди.
E гуруҳидан Марокаш миллий жамоаси ўз майдонида Нигерни қабул қилиб тор-мор этди – 5:0. Бу ғалабадан кейин марокашликлар 6 ўйинда 6 ғалабага эришган ҳолда 18 очко билан 1-ўринни нақд қилди.
Ҳозирга қадар АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашадиган 48 та жамоанинг 17 таси маълум бўлди: Канада (мезбон), Мексика (мезбон), АҚШ (мезбон), Япония, Янги Зеландия, Эрон, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Аргентина, Бразилия, Уругвай, Колумбия, Парагвай, Эквадор ва Марокаш.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар 3 та мамлакат — АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги дебютини ўтказади.