Жаҳон чемпионати финалида танаффус 17 дақиқа давом этади
Қайд этилишича, танаффуснинг ўзидаги шоу тахминан 11 дақиқа давом этади.
Фото: Getty Images
2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида тарихда илк бор танаффус одатдаги 15 дақиқа эмас, 17 дақиқа давом этади.
Marca хабарга кўра, бунга финал учрашувида илк марта ташкил этиладиган махсус мусиқий шоу сабаб бўлади. Қўшимча икки дақиқа саҳнани ўрнатиш ва олиб ташлаш ишлари учун ажратилади.
Қайд этилишича, танаффуснинг ўзидаги шоу тахминан 11 дақиқа давом этади. ФИФА ҳозирча расмий регламент бўйича изоҳ бермаган бўлса-да, трансляторлар финалда айнан 17 дақиқалик танаффус режалаштирилганини маълум қилмоқда.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати финали 19 июл куни АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги MetLife Stadiumда Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист