locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳон чемпионати қаҳрамони Возинья Чилига йўл олиши мумкин

Бу ҳақда журналист Сесар Луис Мерло хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жаҳон чемпионати қаҳрамони Возинья Чилига йўл олиши мумкин
ФОТО: Getty images

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйини билан эътибор қозонган Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья фаолиятини Чили чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Сесар Луис Мерло хабар берди.

Манбага кўра, Чилининг машҳур «Коло-Коло» клуби президенти Анибаль Моса ташаббуси билан 40 ёшли голкипер билан музокараларни бошлаган.

Қизиғи шундаки, жамоа бош мураббийи Фернандо Ортис Возиньяни шахсан талаб қилмаган. Бироқ у музокаралар давом этиши ва тажрибали дарвозабоннинг жамоага қўшилишига қарши эмас.

Возинья 2026 йилги жаҳон чемпионатида 4 та учрашувда майдонга тушиб, уларнинг иккитасида ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Унинг ишончли ҳаракатлари Кабо-Верде терма жамоасининг мундиалдаги муваффақиятли иштирокида муҳим омиллардан бири бўлди.

Тажрибали голкипернинг Португалиянинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи «Шавиш» клуби билан тузган шартномаси жорий ёзда якунланди ва ҳозирда у эркин агент мақомига эга.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг