locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жанублик истеъдодлар эътиборда: терма жамоага янги номзодлар сараланди

Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан ташкил этилган селекция ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили — Қарши шаҳри бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жанублик истеъдодлар эътиборда: терма жамоага янги номзодлар сараланди
photo: UFF

Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан ташкил этилган селекция ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили — Қарши шаҳри бўлди. “Геолог” спорт мажмуасида ўтказилган саралаш машғулотларида Қашқадарё билан бир қаторда Сурхондарё вилоятининг иқтидорли ёш футзалчилари ҳам иштирок этди.

Ҳудудлараро ҳамкорлик асосида ташкил этилган ушбу селекция ёш истеъдодларни янада кенгроқ қамровда кузатиш ва баҳолаш имконини берди. Машғулотларда 40 нафардан ортиқ футзалчи ўз маҳоратларини намоён қилди.

Терма жамоалар мураббийлари футболчиларнинг индивидуал техник-тактик савияси, жисмоний тайёргарлиги ҳамда ўйин амалиётини синчиклаб кузатишди. Якунда истиқболли футзалчилар сараланиб, терма жамоаларга номзодлар рўйхати шакллантирилди.

Ёш истеъдодларни кашф этиш, уларнинг салоҳиятини ривожлантириш ва миллий терма жамоалар учун муносиб захира яратишга қаратилган селекция тадбирлари энди Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида давом эттирилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг