locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жанубий Кореядан Фарер оролларигача – «Динамочилар»ни қандай ўйинлар кутмоқда?

ФИФА кунлари муносабати билан «Динамо» жамоасининг 5 нафар аъзоси миллий ва олимпия жамоалари сафида ҳаракат қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жанубий Кореядан Фарер оролларигача – «Динамочилар»ни қандай ўйинлар кутмоқда?
photo: Dinamo fk

Жанубий Кореядан Фарер оролларигача – «Динамочилар»ни қандай ўйинлар кутмоқда?

ФИФА кунлари муносабати билан «Динамо» жамоасининг 5 нафар аъзоси миллий ва олимпия жамоалари сафида ҳаракат қилмоқда.

Жумладан, Азизбек Амонов ва Эдем Немановни Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Тошкентда Сурияга (1 октябрь) қарши ҳамда сафарда Жанубий Кореяга (6 октябрь) қарши ўйинлар кутиб турибди. Ҳуқуқий жиҳатдан «Динамо»га тегишли бўлган Жаҳонгир Ўрозов ҳам бу баҳсларда майдонга тушиши кутилмоқда.

Фирдавс Абдураҳмонов ва Ойбек Ўрмонжоновни эса Япониядаги Осиё Ўйинлари-2026 яримфиналида 30 сентябрь куни мезбон Японияга қарши баҳс кутмоқда. Ғалаба олимпиячиларни финалга олиб чиқади.

Жамоамиз ҳимоячиси Михаил Штефанни эса бугун УЕФА Миллатлар лигаси 2-турида Молдова – Фарер ороллари ўйини кутиб турибди. 2 октябрь куни эса қўшни Қозоғистонга қарши ўйин, 6 октябрь куни эса Словакия билан баҳс кутиб турибди.

Футболчиларимиз 6 октябрдан кейин «Динамо» сафига қайтади ва .«Насаф» билан ўйин 9 октябрь куни ўтказилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг